| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«مَنْ اِبْتَاعَ مُصَرَّاةً فَهُوَ بِالْخِيَارِ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنْ رَدَّهَا، رَدَّ مَعَهَا صَاعًا مِنْ تَمْرٍ، لاَ سَمْرَاءَ»
«Кимки, елини сутга тўлиши учун соғилмай турган туяни сотиб олса, уч кунгача ихтиёрлидир. қайтарадиган бўлса, қорайиб кетмаган хурмодан бир соҳ қўшиб беради». Бир соъ хурмодан мурод сутнинг пулидир. Баззор Анас р.а.дан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.
«أَنَّهُ نَهَى عَنْ بَيْعِ الْمُحَفَّلاَتِ»
Соғмай, елинида сут тўплаб туяларни сотишдан қайтарганлар. Мана бу ҳадислар туя ва қўйларни елини сутга тўлиши учун соғмай туришдан ҳам, шундай қилинган ҳайвонларни сотишдан ҳам очиқ қайтаряпти. Ҳайвонларнинг елинини катта, серсут қилиб кўрсатиш учун бу ишни қилиш алдовдир, ҳаромдир. Товарнинг айбини яшириш ҳам шунга ўхшаш ишдир. У товарда бўладими, пулда бўладими, фарқи йўқ. Мусулмон кишининг қимматроққа сотиш учун товардаги айбни яширишга ҳам, сотувчига ўтказиб юбориш учун пулнинг қалбакилигини билдирмасликка ҳам ҳаққи йўқ. Тўғрисини айтиши шарт. Чунки Пайғамбар с.а.в. бу ишдан қатъий қайтарганлар. Ибн Можа Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، وَلاَ يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ بَاعَ مِنْ أَخِيهِ بَيْعًا فِيهِ عَيْبٌ إِلاَّ بَيَّنَهُ لَهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Биродарига айбли нарсани сотаётганида уни билдирмасдан сотиши ҳалол бўлмайди»,деганлар. Бухорий Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«اَلْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا، فَإِنْ صَدَقَا وَبَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِى بَيْعِهِمَا، وَإِنْ كَتَمَا وَكَذَبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا»
41-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|